Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«اَلذَّهَبُ بِالذَّهَبِ تِبْرُهُ وَعَيْنُهُ وَزْنًا بِوَزْنٍ، وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ تِبْرُهُ وَعَيْنُهُ وَزْنًا بِوَزْنٍ، وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، سَوَاءً بِسَوَاءٍ، مِثْلاً بِمِثْلٍ، فَمَنْ زَادَ أَوْ ازْدَادَ فَقَدْ أَرْبَى» 
«Олтинга олтин. Рудаси ҳам ўзи ҳам вазнга вазн берилади. Кумушга кумуш. Рудаси ҳам, ўзи ҳам вазнга вазн берилади. Тузга туз, хурмога хурмо, буғдойга буғдой, арпага арпа. Баб-баробар килосига кило берилади. Кимки кўпайтириб олса ёки берса, рибо қилибди». Ҳадис ҳаром қилиш ҳолатини баён қилиб, унинг кумуш ёки тиллани ортиғи билан ўлчаш, буғдой, хурмо, арпа, тузни эса ортиғи билан тортиш эканини билдиряпти. Демак, у (яъни вазн) ҳаром қилишнинг иллати эмас, балки айирбошлаш жараёнининг баёнидир. Шунга асосан ҳар бир ўлчанадиган ёки тортиладиган нарсада рибо бўлавермайди. У шу олти нарсадагина бўлади: Вазн жиҳатидан олтин ва кумушда, ўлчов жиҳатидан бошқаларида бўлади. Хуллас, савдо ва салам рибоси фақат олти нарсада юз беради. Улар: хурмо, буғдой, арпа, туз, олтин ва кумушлардир.


Қарз шу олти нарсада ва бошқа нарсаларда ҳамда мулк бўладиган барча нарсаларда жоиздир. Қарз фойда келтирса, унга рибо кирган бўлади. Бунга далил, Хорис ибн Абу Усома Али р.а.дан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Пайғамбар с.а.в. фойда келтирадиган қарздан қайтарганлар». Яна бир ривоятда: «Фойда келтирган ҳар бир қарз, рибодир», дейилган. Ортиғи билан бериш эмас, чиройли адо этиш бундан мустаснодир. Абу Довуд Абу Рофиъдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. бир бўталоқни салафга олдилар. У кишига садақа (закот) туяларидан келиб қолди. Менга ҳалиги кишининг бўталоғини тўлаб қўйишимни буюрдилар. Мен, фақат яхши туялар бор экан, холос, дедим. Шунда у киши, ўшанисини беравер, чунки яхши одам (қарзини-салафини) яхшилаб тўлаган одамдир, дедилар».

 

Пул алмаштириш

Дунё бозорларида кечаётган молиявий муомалалар бўлмиш савдо битимларини кузатадиган бўлсак, савдо-сотиқ операциялари олти хил экани аён бўлади. Биринчиси, бир пулни шу турдаги пулга сотиб олиш. Ироқий динорнинг янги тангаларини эски тангаларига алмаштириш каби. Иккинчиси,

 

101-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143